Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Ла лига. «Барселона» «Реал»ни мағлуб этиб, Испания чемпионлигини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигасининг 35-туридан ўрин олган «Барселона» ҳамда «Реал» ўртасидаги учрашув якунланди. Беллашув Барселона шаҳридаги «Спотифай Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтди. Учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ҳисобни 9-дақиқада каталонияликлар ҳужумчиси Маркус Рэшфорд очди. У жарима майдончаси ташқарисидан ўта аниқ зарба йўллаб, тўпни дарвозанинг юқори бурчагига жойлаб қўйди.

Орадан тўққиз дақиқа ўтиб Ферран Торрес жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади ва ўйинга якуний нуқтани қўйди — 2:0.

Иккинчи бўлимда "Барса" ўйин суръатини пасайтирди ва катта таваккал қилмади. Шунга қарамай, жамоа голли вазиятларни яратди, аммо улардан фойдалана олмади.

Ушбу ғалабадан кейин «Барселона» муддатидан аввал Испания чемпионлигини расман таъминлади. Жамоа 91 очко билан мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб турибди. «Реал» эса 77 очко билан иккинчи поғонадан жой олган. Мавсум тугашига яна уч тур қолди.

Шу тариқа, «Барселона» ўз тарихида 29-марта Испания чемпионига айланди.

Кейинги турда Ханс-Дитер Флик шогирдлари 13 май куни сафарда «Алавес»га қарши майдонга тушади. Альваро Арбелоа бошқараётган «Реал» эса бир кундан кейин ўз майдонида «Овьедо»ни қабул қилади.

Испания — Ла Лига. 35-тур
2026 йил 10 май, якшанба.
«Барселона» — «Реал» 2:0
Голлар: Маркус Рэшфорд 9, Ферран Торрес 18.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:04, 11.05.2026.
Ўқилди: 329 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик