Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Майкл Олисе ноёб кўрсаткич қайд этди — сўнгги 21 йилда бундай натижага фақат Санчо эришган

Баҳо:
+ | -

«Бавария» вингери Майкл Олисе Бундеслиганинг 33-турида «Вольфсбург»га қарши учрашувда (1:0) ғалаба голига муаллифлик қилди.

Ушбу гол 24 ёшли франциялик футболчи учун Германия чемпионатининг жорий мавсумидаги 15-гол бўлди. Ҳозирга қадар Олисе Бундеслиганинг 31 учрашувида 34 та самарали ҳаракат амалга оширган — 15 гол ва 19 ассист.

Шу тариқа, Майкл Олисе 2004/2005 йилги мавсумдан буён Бундеслигада бир мавсум давомида камида 15 та гол ва 15 та ассист қайд этган иккинчи футболчига айланди. Бу ҳақда Squawka хабар бермоқда.

Бунгача бундай натижага фақат Жейдон Санчо эришган эди. У 2019/2020 йилги мавсумда «Боруссия Дортмунд» сафида ўйнаб, 17 та гол ва 16 та ассист қайд этган.

Мазкур кўрсаткичга «Бавария»нинг яна бир вингери Луис Диас ҳам яқин турибди. Бу натижани такрорлаш учун у сўнгги турда «Кёльн»га қарши баҳсда яна икки ассист амалга ошириши керак.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:10, 11.05.2026.
Ўқилди: 365 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик