Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Раньери Италия терма жамоасини бошқаришга тайёр — Sky Sports

Баҳо:
+ | -

Италиялик мутахассис Клаудио Раньери мамлакат миллий терма жамоасини бошқаришга тайёр эканини маълум қилди.

— Аввалроқ Италия терма жамоасига «йўқ» дегандим, чунки ўша вақтда «Рома»да ишлаётган эдим ва икки лавозимни бир вақтнинг ўзида эгаллай олмасдим. Ҳозир эса эркинман, шунинг учун кимдир қўнғироқ қилса, нега энди йўқ? Ҳеч қачон «ҳеч қачон» дема.

Бош мураббий ёки фақат менежер сифатида ишлашга розиманми? Билмайман. Сизни мамлакатингиз чақирса, «ҳа» дейсиз — тамом, — деди Раньери Sky Sports’га.

Раньери 2026 йил апрель ойи охирида «Рома» бошқарув кенгаши маслаҳатчиси лавозимини тарк этган эди. У ушбу вазифада 2025 йил июлидан буён фаолият юритган.

74 ёшли мутахассис фаолияти давомида «Рома», «Кальяри», «Уотфорд», «Сампдория», «Челси», «Атлетико», «Фиорентина», «Наполи», «Фулхэм», «Нант», «Лестер», «Монако», «Интер», «Ювентус», «Парма», «Валенсия» ҳамда Греция терма жамоасини бошқарган.

Италия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма ололмади. Миллий жамоа плей-офф баҳсида Босния ва Герцеговинага қарши ўйинда мағлуб бўлди (1:1, пенальтилар серияси — 1:4). Шундан кейин бош мураббий Женнаро Гаттузо истеъфога чиқарилган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:18, 12.05.2026.
Ўқилди: 495 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик