Мавсум якунидаги пасайиш сабабли Массимилиано Аллегрининг «Милан»даги келажаги хавф остида қолди. «Россонери» ҳали ҳам Чемпионлар Лигасига йўл олиш имкониятини сақлаб қолаётган бўлса-да, клуб раҳбарияти мураббийлар штаби ва бошқарув тизимида ўзгаришлар қилишни муҳокама қилмоқда, деб хабар беради La Gazzetta dello Sport.
«Аталанта» билан ўйиндаги мағлубиятдан (2:3) сўнг клуб хўжайини Джерри Кардинале футболчиларни қўллаб-қувватлаш учун жамоа ҳузурига шахсан ташриф буюрди. Шунга қарамай, клуб ичида жамоанинг кейинги ривожланиш йўли борасида шубҳалар ортиб бормоқда.
Раҳбарият иштирокидаги учрашувларда асосий муаммо сифатида бошқарув тизимидаги бирдамликнинг йўқлиги кўрсатилган. Эндиликда Кардинале кимга ишониш борасида бир қарорга келиши керак: бош директор Жоржо Фурлани, спорт директори Игли Таре, техник директор Жоффрей Монкада ёки катта маслаҳатчи Златан Ибраҳимович.
Клуб хўжайини барқарорлик тарафдори ва Аллегри билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи. Бироқ, агар жамоа Чемпионлар Лигасига йўлланма ололмаса ёки мураббийнинг талаблари жуда юқори бўлса, вазият ўзгариши мумкин.













