Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 0-3 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 4-1 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 0-0 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Улуғбек Бақоев: «Иртиш» совринли ўринлар учун курашади»

Баҳо:
+ | -

Қозоғистон премьер-лигаси вакили, Павлодарнинг «Иртиш» клуби сафида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Улуғбек Бақоев Қозоғистон премьер-лигасининг 25 тур учрашувида «Актобе» дарвозасини ишғол этди ва жамоасининг 4:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.

«Актобе»га қарши учрашув якунига етгач, «Vesti.kz» интернет-нашри мухбирлари ўзбекистонлик ҳужумчидан интервью олишди.

«Биз «Актобе»га қарши ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўрдик. Ўйин биз учун қийин бўлишини билар эдик, аммо тезкор голлар уришга эришдик. Бу жамоамиз учун қўл келди. Футболчилар билан тезда ташаббусни ўз қўлимизга олишга эришдик ва ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал эта олдик», - дейди Бақоев.

«Актобе» футболчиларини тушуниш қийин эмас. Жамоа бундан уч кун олдин майдонга тушган ва қийин учрашувни ўтказган эди. Аммо, биз ҳам бугун ҳудди улардек шароитда эдик. Нима ҳам қила олардик - бу Футбол. Уларнинг ўз тақвими ва ўз режалари бор. Бизда ҳам ҳудди шундай. Дастлабки 6 ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида ҳали жуда муросасиз баҳслар ўтказилади», дея қўшимча қилди ўзбекистонлик ҳужумчи.

«Иртиш» ҳали совринли ўринлар учун курашни тўхтатгани йўқ. Жамоамиз албатта, мавсумда совринли ўринлар учун курашади», - дейди Бақоев.

Эслатиб ўтамиз, «Иртиш» сафида тўп сураётган Улуғбек Бақоев Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббий Миржалол Қосимов томонидан Иордания терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2014 плей-офф ўйинлари учун чақирув олган. Ўзбекистонлик ҳужумчи ҳорижда тўп сураётган бошқа легионерлар қаторида 2 сентябрь куни Тошкентда миллий терма жамоа йиғинига келиб қўшилади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 08:49, 02.09.2013.
Ўқилди: 3103 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [11942]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11907]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5661]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [5356]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5015]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2726]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2378]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2043]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [1957]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [1850]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.