Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Дания жамоаси 40 йиллик танаффусдан сўнг чемпионликни қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг чемпионлиги ва «Реал» атрофидаги хабарлар фонида Европа футболида яна бир қизиқарли воқеа содир бўлди. Дания биринчилигида «Орхус» клуби зафар қучиб, мухлисларини хушнуд этди.

Европанинг бошқа мамлакатларида «Копенгаген» ёки «Брондбю» каби машҳур бўлмаган «Орхус» клуби орадан 40 йил ўтиб яна мамлакат тахтига қайтди. Жамоа сўнгги бор узоқ 1986 йилда чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган эди.

Ушбу ғалаба «Орхус»га Чемпионлар Лигасининг иккинчи саралаш босқичи йўлланмасини тақдим этди. Тўғри, қитъанинг энг нуфузли турнири асосий босқичига етиб бориш жамоа учун анча мураккаб вазифа бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Данияда сўнгги тўрт мавсум давомида чемпионлик бошқа клублар ўртасида тақсимланган эди: уч бор «Копенгаген» ва бир марта «Митьюлланд» олтин медалларни қўлга киритган.

Киритилди: 18:15, 13.05.2026.
Ўқилди: 691 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик