Кириш Регистрация

Фабрицио Романо «МЮ» ва Майкл Кэррик борасидаги инсайдни тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Дунёга машҳур инсайдер Фабрицио Романо «Манчестер Юнайтед» клуби ва жамоанинг амалдаги бош мураббийи Майкл Кэррик келажакда ҳам ҳамкорликни давом эттиришни режалаштираётганини тасдиқлади.

Романонинг хабарига кўра, «МЮ» Кэррикни ўз лавозимида сақлаб қолиш имкониятини сезиларли даражада оширган. «Қизил иблислар» раҳбарияти ва футболчилари бир овоздан англиялик мутахассиснинг қолиши тарафдори эканини билдиришган.

Эндиги навбат клуб ва мураббий ўртасидаги расмий музокараларга келиб тақалди. Томонлар янги келишув имзолашдан олдин шартноманинг барча деталларини муҳокама қилиб олишлари лозим.

Эслатиб ўтамиз, Майкл Кэррик жорий мавсум давомида Рубен Аморимнинг ўрнини эгаллаган эди.

Киритилди: 22:09, 13.05.2026.
Ўқилди: 1012 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик