Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Салоҳ «Астон Вилла»га қарши ўйинда майдонга қайтади

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот Муҳаммад Салоҳ эртанги «Астон Вилла»га қарши баҳсда иштирок этиши мумкинлигини маълум қилди.

Мерсисайдликлар вингери 25 апрель куни «Кристал Пэлас» билан ўйинда сонидан жароҳат олганидан бери майдонга тушмаётган эди. Дастлаб мисрлик футболчи мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши тахмин қилинганди, бироқ унинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади.

Слотнинг айтишича, Салоҳ атиги бир неча дақиқа ўйнашга тайёр бўлади, лекин мураббий унинг эртага майдонга тушишидан умидвор. Шунингдек, мураббий бошқа ўйинчилар ҳақида ҳам маълумот берди. Конате соғайиб, жамоа билан машғулот ўтказмоқда. Алиссон ҳам машғулотларга қайтган, бироқ унинг ўйинга тайёрлиги эртага аниқ бўлади. Флориан Вирц эса ичак инфекцияси туфайли антибиотиклар ичмоқда ва унинг майдонга тушиши ҳозирча сўроқ остида.

Киритилди: 15:51, 14.05.2026.
Ўқилди: 139 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик