Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 0-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

«Бенфика» Моуриньога янги шартнома таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

Португалиянинг «Бенфика» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб билан шартномани узайтириш бўйича таклиф олганини тасдиқлади. Бу ҳақда «Madrid Universal» нашри хабар бермоқда.

«Ҳа, чоршанба куни «Бенфика»дан шартномани узайтириш борасида таклиф олдим. Уни агентимга топширишди, лекин мен ҳозирча уни кўришни ва муҳокама қилишни истамадим. Бу ишни фақат якшанбадан кейин амалга ошираман», — деди Моуриньо.

«Реал Мадрид»га келсак, клубдан ҳеч ким менга бирор таклиф билан чиқмади — на президент ва на бошқа биров. Аммо шундай бўлган тақдирда ҳам, жавобим ўша-ўша бўларди», — дея таъкидлади мураббий.

Чемпионат якунланишига бир тур қолганда «Бенфика» учинчи ўринда бормоқда ва «Спортинг»дан 2 очко ортда қолмоқда. Мавсумнинг сўнгги ўйини «Эшторил»га қарши 16 май куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 15:20, 15.05.2026.
Ўқилди: 725 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик