Кириш Регистрация

«Барселона» Мармуш учун курашга қўшилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

«Барселона» «Манчестер Сити» ҳужумчиси Омар Мармуш трансфери учун курашда етакчи бўлиб турибди. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.

Манбага кўра, мисрлик футболчи «шаҳарликлар» сафини тарк этишга шошилмаяпти, бироқ у кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истайди.

«Манчестер Сити» эса 27 ёшли форвардни 60–65 миллион евро атрофидаги таклиф бўлса, сотишга тайёр.

Каталонияликлар Мармушни Роберт Левандовский ўрнини босиши мумкин бўлган номзод сифатида кўрмоқда. Польша терма жамоаси ҳужумчиси ёзда жамоани тарк этиши кутилмоқда.

Жорий мавсумда Мармуш барча мусобақаларда 34 та учрашувда иштирок этиб, 8 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2029 йил ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Манба: www.euro-football.ru
Киритилди: 23:25, 15.05.2026.
Ўқилди: 1302 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик