Кириш Регистрация

Канчельскис ЖЧ-2026 фаворитлари ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди

Баҳо:
+ | -

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кутилаётган натижалар ҳақида гапирди.

«ЖЧ-2026 финалига ким чиқиши ёки унда ким ғолиб бўлишини ҳозирдан аниқ айтиб бўлмайди, чунки чемпионат ғайриоддий шароитларда ўтади. Гуруҳ босқичидаги дастлабки икки ўйиндан сўнг кимларнидир мақташ ва асосий фаворитларни аниқроқ кўрсатиш мумкин бўлади. Аммо ҳозирча аргентиналиклар, бразилияликлар, французлар ва бошқа грандлар, ҳар доимгидек, жиддий номзод бўлиб кўринмоқда», — деди Канчельскис.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган 2026 йилги жаҳон чемпионатида 48 та жамоа иштирок этади.

Киритилди: 19:18, 17.05.2026.
Ўқилди: 614 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик