Кириш Регистрация

Берналь Левандовскининг «Барселона» академияси вакилларига кўрсатган ёрдамини айтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Берналь клубдаги сўнгги уй учрашувини ўтказган Роберт Левандовски ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 37 ёшли ҳужумчи Ла Лига доирасида «Бетис»га қарши кечган якшанба кунги баҳсдан (3:1) сўнг «Камп Ноу» мухлислари билан хайрлашди.

«Барселона» Левандовски учун иккинчи уйга айланди — биз бундан фахрлансак арзийди. Академиянинг ёш футболчилари учун биринчи жамоага киришиб кетиш доим қийин бўлган, аммо Роберт ўз маслаҳатлари билан ёрдам бериб, вазифамизни осонлаштирди. У бизга кўп нарсани ўргатди ва ҳақиқий афсона сифатида кетмоқда. Биз ундан миннатдормиз», — дея Берналнинг сўзларини келтирмоқда Barca Universal нашри.

Левандовски тўрт йил давомида «Барселона» шарафини ҳимоя қилди. Мавсум якунида у эркин агентга айланади.

Киритилди: 10:36, 18.05.2026.
Ўқилди: 418 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик