Кириш Регистрация

Расман: «Барселона» Ханси Флик билан шартномани узайтирганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби ўзининг расмий сайтида баёнот берди. Каталония клуби бош мураббий Ханс-Дитер Флик билан шартнома узайтирилганини эълон қилди — германиялик мутахассис янги меҳнат битимига имзо чекди.

Янги шартнома 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган бўлиб, унда ҳамкорликни яна бир мавсумга узайтириш опцияси (ҳуқуқи) ҳам кўзда тутилган. Флик «Барселона» билан янги шартномани душанба куни клуб офисида, раҳбарият вакиллари иштирокида имзолади. Улар орасида яқинда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозонган ва 1 июлдан бошлаб ўз лавозимига киришадиган Жоан Лапорта ҳам бор эди.

Ханс-Дитер Флик «Барселона» бошқарувидаги ўзининг иккинчи мавсумини якунламоқда. Ушбу давр мобайнида жамоа Испания ички аренасидаги имконияти мавжуд бўлган 6 та совриндан 5 тасини қўлга киритди, жумладан, икки бор Ла Лига чемпионлигига эришди. Чемпионлар Лигасида эса «кўк-анорранглилар» Флик қўл остида ярим финалгача (ўтган мавсумда) ва чорак финалгача (жорий мавсумда) етиб боришди.

Киритилди: 19:09, 18.05.2026.
Ўқилди: 655 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик