Кириш Регистрация

«Барселона» «Интер» юлдузи билан музокараларни бошлади

Баҳо:
+2 | -

Каталониянинг «Барселона» клуби польшалик Роберт Левандовскининг жамоадан кетиши муносабати билан янги ҳужумчи қидирмоқда. Ҳужумчи шу ёзда «кўк-анорранглилар» сафини тарк этади.

Tyc Sports журналистларига маълум бўлишича, Испания чемпионининг қизиқишлар доирасига Миланнинг «Интер» клубига тегишли бўлган аргентиналик юлдузли ҳужумчи Лаутаро Мартинес кирган. Каталонияликлар футболчининг агенти билан боғланишган ва эҳтимолий трансфер тафсилотларини муҳокама қилишмоқда.

28 ёшли тўпурар Transfermarkt портали томонидан 85 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «нерадзурри» билан шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. Италия чемпионатининг 2025/2026 йилги мавсумида Мартинес 29 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:35, 19.05.2026.
Ўқилди: 2301 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик