Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Гвардиола кетиши арафасида тахтни топширди: АПЛда мавсум якунланишидан олдин чемпион номи маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» клуби АПЛ 37-тури доирасида сафарда «Борнмут» билан дуранг ўйнади — 1:1.

Учрашувнинг 39-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Эли Жуниор Крупи ҳисобни очган бўлса, меҳмонлар форварди Эрлинг Холанд 90+5-дақиқада мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

«Манчестер Сити»нинг ушбу баҳсда очко йўқотиши «Арсенал»га муддатидан олдин Англия чемпиони бўлиш имконини тақдим этди. Мавсум якунишига бир тур қолганда «канонирлар» 82 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва Хосеп Гвардиола жамоасини 4 очкога ортда қолдирмоқда. Шу тариқа, «Арсенал» 2003/04 йилги мавсумдан буён илк бор Англия чемпионатида ғолиб чиқди.

«Манчестер Сити» эса Премьер-лиганинг кумуш медалри соҳибига айланди — турнир жадвалида учинчи ўринда бораётган «Манчестер Юнайтед» «шаҳарликлар»дан 10 очко ортда қолмоқда ва қолган баҳсларда уларга етиб олиш имкониятига эга эмас.

Эслатиб ўтамиз, душанба, 18 май куни 2016 йилнинг июль ойидан буён «Манчестер Сити»ни бошқариб келаётган Хосеп Гвардиоланинг 2025/26 йилги мавсум якунида жамоани тарк этиши ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

«БОРНМУТ» — «МАНЧЕСТЕР СИТИ» — 1:1

Голлар: Крупи 39 (1:0), Холанд 90 (1:1).

«Борнмут»: Петрович, Трюффер, Сенеси (Кук, 90), Хилл, Смит, Адамс, Скотт, Таверньер, Крупи (Клюйверт, 76), Райан (Брукс, 84), Эванилсон (Энес Юнал, 90).

«Манчестер Сити»: Доннарумма, О`Райли, Гехи, Ҳусанов, Матеуш Нунеш, Родри, Доку (Мармуш, 76), Ковачич (Фоден, 56), Бернарду Силва (Шерки, 56), Семеньо (Савио, 56), Холанн.

Огоҳлантиришлар: Адамс (37), Хилл (59), Клюйверт (90) — Родри (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:30, 20.05.2026.
Ўқилди: 1436 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [5306]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4507]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3448]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3002]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2735]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2400]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2151]

Родри операция қилинади [1904]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [1848]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1815]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик