Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

УЕФА Жаҳон ва Европа чемпионатлари саралаш босқичи тизимини ўзгартиради

Баҳо:
+ | -

UEFA 2028 йилги Европа чемпионатидан кейин ўтказиладиган саралаш турнирлари тузилмасига ўзгартиш киритди.

Янги тизимга кўра, мусобақалар икки лигада ташкил этилади. Кучлироқ дивизионда 36 та терма жамоа, иккинчи лигада эса 18 ёки 19 та жамоа иштирок этади. Биринчи лига гуруҳларида ғолиб бўлган жамоалар тўғридан тўғри Европа ёки жаҳон чемпионатига йўл олади. Қолган йўлланмалар плей-офф тизими орқали тақсимланади ва унда иккинчи лиганинг энг яхши жамоалари ҳам қатнашади.

Яқин ойлар ичида ушбу концепция янада такомиллаштирилади. Ҳар бир миллий терма жамоа саралаш босқичида олтитадан учрашув ўтказади.

Жаҳон ва Европа чемпионатлари мезбонлари мусобақанинг асосий босқичига тўғридан тўғри чиқади. Шу билан бирга, улар кейинги UEFA Миллатлар лигаси қуръасидаги саватларга таъсир қилиш учун саралаш баҳсларида ҳам иштирок этади.

2028/2029 йилги мавсумдан бошлаб UEFA Миллатлар лигаси учта лигага бўлинади ва ҳар бир лигада 18 тадан жамоа қатнашади.

Манба: championat.com
Киритилди: 20:57, 20.05.2026.
Ўқилди: 586 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик