Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Европа лигаси 2025/26 йилги мавсумининг энг яхши тўпурарлари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Ноттингем» ҳужумчиси Игор Жезус ва «Лудогорец» ямерим ҳимоячиси Петар Станич 2025/26 йилги мавсумда Европа лигасининг энг яхши тўпурарларига айланишди, дея хабар бермоқда турнир матбуот хизмати. Уларнинг ҳар бири ўз ҳисобига 7 тадан гол ёздириб қўйди.

«Бетис» аъзоси Антони ва «Фенербахче» футболчиси Керем Актюркоглу 6 тадан тўп киритишган бўлса, яна етти нафар футболчи 5 тадан гол уришга муваффақ бўлди.

Европа лигаси 2025/26 йилги мавсумининг энг яхши тўпурарлари:

  • Игор Жезус («Ноттингем Форест») — 7 та гол

  • Петар Станич («Лудогорец») — 7 та гол

  • Антони («Бетис») — 6 та гол

  • Керем Актюркоглу («Фенербахче») — 6 та гол

  • Дион Бельжо («Динамо» Загреб) — 5 та гол

  • Федерико Бернардески («Болонья») — 5 та гол

  • Билал Эль-Ханнусс («Штутгарт») — 5 та гол

  • Винченцо Грифо («Фрайбург») — 5 та гол

  • Джон Макгинн («Астон Вилла») — 5 та гол

  • Виллиот Сведберг («Сельта») — 5 та гол

  • Олли Уоткинс («Астон Вилла») — 5 та гол

Эслатиб ўтамиз, Европа лигаси 2026 йилги финалида «Астон Вилла» «Фрайбург»ни тор-мор этди (3:0) ва ўз тарихида илк бор ушбу турнир ғолибига айланди. Бу инглиз клуби учун 1982 йилдан бери илк йирик еврокубок финали эди. Ўшанда жамоа Европа чемпионлар кубоги ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритган эди.

Киритилди: 05:45, 21.05.2026.
Ўқилди: 291 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик