Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Нагельсманн Хаверцга мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн жамоа ҳужумчиси Кай Хаверцга юзланди.

«Майдонда сен ажойибсан. Сен биз учун жуда муҳимсан. Саломатлигингни асра, бор эътиборингни қарат ва нималарга қодирлигингни кўрсат. Сенда бизга керак бўлган юқори даражали тўпурар учун зарур бўлган барча хислатлар бор», — дея Нагельсманннинг сўзларини келтирмоқда журналист Флориан Плеттенберг.

Манба берган маълумотларга кўра, Нагельсманн айнан Хаверцни Жаҳон чемпионатида Германия терма жамоасининг асосий ҳужумчиси сифатида ишлатишни режалаштирмоқда.

2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июнь куни бошланиб, 19 июлгача давом этади. Германия терма жамоаси «E» гуруҳида Кот-д'Ивуар, Кюрасао ва Эквадор билан бирга кураш олиб боради.

Киритилди: 16:00, 21.05.2026.
Ўқилди: 593 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик