Ҳужумчи Лоренцо Коломбо «Милан»дан «Женоа»га доимий асосда кўчиб ўтди.
Ўтган ёзда «россонери» футболчини 10 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага берган эди. Маълум шартлар бажарилган тақдирда, бу банд мажбурий сотиб олишга айланиши мумкин эди.
Бугун Коломбо «Женоа» билан 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган шартнома имзолади.
Якунланган мавсумда Лоренцо А Серияда 37 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.













