Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Жоан Лапорта: «Кейинги мавсум ҳозиргисидан қийинроқ бўлади»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» президенти Жоан Лапорта кейинги мавсумдан нималар кутаётгани ҳақида гапирди.

«Кўк-анорранглилар» жорий мавсумни Ла Лига ва Испания Суперкубоги ғолиби сифатида якунлашмоқда. Жамоа Чемпионлар лигасида 1/4 финалгача етиб борди, Испания Кубогида эса ярим финал босқичида мусобақани тарк этди.

«Деку [спорт директори] ўз ишини ортиқча шов-шувсиз, тинчгина бажармоқда, мураббий Флик эса ёзни катта иштиёқ билан кутаётганга ўхшайди. Кейинги мавсум ҳозиргисидан қийинроқ бўлади — талаблар янада ортади. Футболчилар ўз тарихини ўзлари ёзаётганликларини жуда яхши англаб туришибди», — дея Лапортанинг сўзларини «Managing Barca» нашри етказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 23 май куни Каталония жамоаси чемпионатнинг сўнгги тури доирасида «Валенсия»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 09:35, 22.05.2026.
Ўқилди: 583 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик