Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Флик Гвардиоланинг «Манчестер Сити»даги фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бугун, 22 май куни «шаҳарликлар» испаниялик мутахассис 10 йиллик фаолиятидан сўнг мавсум якунида клубни тарк этишини маълум қилишди.

«Гвардиоланинг шундай даражадаги клубда 10 йил ишлаши — бу ақлбовар қилмас натижа. У эришган ютуқлар ҳайратланарли. Ҳатто ишлар унчалик яхши кетмаётган пайтларда ҳам у вазиятдан чиқиб кетиш йўлини доимо билган», — дея Фликнинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Флик, шунингдек, «кўк-анорранглилар»ни 10 мавсум давомида бошқариши амримаҳол эканини қўшимча қилди. Гвардиола даврида «Манчестер Сити» 20 та совринни, жумладан, олти марта Англия чемпионлигини қўлга киритди.

Киритилди: 18:50, 22.05.2026.
Ўқилди: 827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик