Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Испания Ла Лигасида ҳакамлар ишини сунъий интеллект баҳолайди

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигаси келаси мавсумдан бошлаб ҳакамлик тизимида жиддий ислоҳотларни амалга оширади. Лига президенти Хавьер Тебаснинг маълум қилишича, эндиликда ҳакамларнинг ўйиндаги ҳаракатларини баҳолаш ва уларни учрашувларга тайинлашда сунъий интеллект (СИ) технологияларидан фаол фойдаланилади.

Тебаснинг таъкидлашича, янги технология асосан икки йўналишда ишлайди. Биринчиси — ҳакамлар ишини холис баҳолаш.

Ҳозирги кунда бу жараён тўлиқ инсон омилига боғлиқ: ҳар бир ўйиндан сўнг Ҳакамлар техник қўмитаси (CТА)нинг 30 нафар махсус кузатувчиси ҳакамларни 30 хил мезон бўйича баҳолайди. Янги мавсумдан бошлаб бу вазифанинг катта қисмини сунъий интеллект ўз бўйнига олади.

“Биз ҳакамликка сунъий интеллектни жорий қилмоқчимиз. Тизим барча ўйинларни таҳлил қилиб, ҳакам қайси вазиятларда ҳақ бўлганини аниқ кўрсатиб беради. Шу орқали биз қабул қилинаётган қарорларнинг камида 40 фоизида мутлақ холисликка эришишни мақсад қилганмиз”, дейди Тебас.

Иккинчи муҳим ўзгариш ҳакамларни ўйинларга тайинлаш жараёни билан боғлиқ. Marca нашрининг ёзишича, келаси мавсумдан бошлаб техник қўмитага у ёки бу ўйинга қайси ҳакамни қўйиш бўйича тавсияларни сунъий интеллект беради.

Тизим учрашувнинг аҳамияти, жамоалар даражаси ва ҳакамнинг жорий формаси каби параметрларни таҳлил қилиб, ҳар бир ўйин учун 2-3 нафар энг мақбул номзодни таклиф қилади.

Сунъий интеллект ўзбошимчалик билан ҳакамни тайинлаб қўймайди. Сўнгги қарорни барибир инсон қабул қилади.

Лига президенти бу қарорни изоҳлар экан, сунъий интеллект технологиялари ҳакамлар ишини енгиллаштиришига ишонишини билдирди: “Мен инсон ақл-идрокига ишонаман, аммо футбол шундай босқичга келдики, айрим нарсаларда бизга сунъий интеллект ёрдам бериши шарт”.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:49, 23.05.2026.
Ўқилди: 515 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик