Кириш Регистрация
18/07 20:00 Қизилқум 1-2 Динамо
18/07 20:00 Андижон 1-2 Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Диего Симеоне Хулиан Альвареснинг келажаги ҳақида: «У аллақачон қарор қабул қилиб бўлган»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне ҳужумчи Хулиан Альвареснинг клубдаги келажаги борасидаги саволга сирли жавоб қайтарди. «Матрасчилар» сўнгги турда «Вильярреал»га қарши кечган муҳим баҳсда йирик ҳисобда мағлуб бўлиб (1:5), турнир жадвалидаги учинчи ўринни рақибига бой бериб қўйди.

Ўйин якунида журналистлар мураббийдан «Барселона», «Арсенал» ва «ПСЖ» каби клубларнинг нишонига айлангани айтилаётган Альвареснинг эҳтимолий кетиши ҳақида изоҳ сўрашди.

«Бу ҳақда ундан сўраганингиз маъқул. Ўйлашимча, Хулиан аллақачон қарор қабул қилиб бўлган», — дея Симеоненинг сўзларини келтиради Atletico Universe.

Альвареснинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган, Transfermarkt портали эса унинг бозор қийматини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:37, 25.05.2026.
Ўқилди: 1720 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик