Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Вирц: «Германиянинг 2014 йилги таркиби ақл бовар қилмайдиган даражада кучли эди»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Флориан Вирц немис жамоаси зафар қучган ЖЧ-2014 вақтида уларни қандай қўллаб-қувватлагани ҳақида гапириб берди.

«У пайтларда профессионал футбол мен учун жуда олисдаги истиқбол эди, менда ўхшайдими ёки йўқми — бу ҳақда ҳеч қандай тасаввур йўқ эди. Шунинг учун ўша даврдан шунчаки мухлис сифатида завқланганман. Финални томоша қилиш учун бутун оиламиз билан тўплангандик.

Ўша жамоа, айниқса уларнинг руҳияти ақл бовар қилмайдиган даражада эди. Уларнинг финалдаги иштироки ва ғалаба сари босган йўллари одамни ҳайратга соларди. Албатта, биз ҳам уларнинг изидан боришни истаймиз, лекин буни айтиш қилишдан кўра осонроқ. 2014 йилда охиригача борган ўша футболчиларни жуда қаттиқ ҳурмат қиламан», — дея Вирцнинг сўзларини ФИФА расмий сайти келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026да Германия терма жамоаси «E» гуруҳида Кюрасао, Кот-д'Ивуар ва Эквадор билан куч синашади.

Киритилди: 23:45, 25.05.2026.
Ўқилди: 499 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик