Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Альфонсо Дэвис Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этмайди

Баҳо:
+ | -

Канада терма жамоаси ҳимоячиси Альфонсо Дэвис 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этади, бироқ биринчи учрашувни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда канадаликлар бош мураббийи Жесси Марш маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Дэвис биринчи ўйингача тўлиқ тайёр бўлиши эҳтимоли паст.

Футболчи «ПСЖ»га қарши Чемпионлар Лигаси учрашувида жароҳат олган. Тиббий текширувлар натижасига кўра, 25 ёшли ҳимоячининг чап сон орқа мушаги шикастлангани аниқланган.

Маршнинг айтишича, «Бавария» футболчини Германияда амалга ошириладиган замонавий даволаш усуллари орқали тикламоқда. Бу усуллар эса Шимолий Америкада мавжуд эмас. Шу сабабли у Германияда қолган. Клуб ҳам унинг Жаҳон чемпионатига тайёр бўлиб чиқишини истамоқда.

Шу сабабли, Дэвис 1 июнь куни бўлиб ўтадиган Канада ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинида ҳам иштирок этмайди.

Жорий мавсумда Дэвис 23 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширган.

Жаҳон чемпионати 2026 йил 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Канада гуруҳ босқичида Босния ва Герцеговина, Қатар ва Швейцарияга қарши ўйнайди.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 12:31, 26.05.2026.
Ўқилди: 1754 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7424]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3472]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3139]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2489]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2371]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2345]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2276]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2203]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1923]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1820]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик