Кириш Регистрация

Нойер жароҳати сабаб Финляндияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборади

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсман дарвозабон Мануэль Нойернинг болдир мушагидаги жароҳати туфайли Финляндия билан бўладиган ўйинда иштирок эта олмаслигини маълум қилди. Учрашув шу якшанба, 31 май куни бўлиб ўтади.

«Биз мураббийлар штаби билан унинг ҳозирча ўйнамаслигига қарор қилдик. Воқеалар ривожини тезлаштиришдан мантиқ йўқ. Унинг жароҳати борасида хотиржамликни сақламоқчимиз. Бу қарор ҳақида ўзига ҳам айтдик ва у буни тўлиқ қўллаб-қувватлади», — дея Нагельсманнинг сўзларини келтирди журналист Флориан Плеттенберг.

Жорий мавсумда 40 ёшли посбон ўз клуби сафида барча турнирларда 37 та ўйинда иштирок этди ва уларнинг 11 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Кюрасао, Кот-д’Ивуар ва Эквадор билан тўқнаш келади.

Киритилди: 15:51, 28.05.2026.
Ўқилди: 173 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик