Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Гласнер «Кристал Пэлас»дан кетиши борасида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» бош мураббийи Оливер Гласнер Испаниянинг «Райо Вальекано» жамоасига қарши кечган Конференциялар лигаси финали (1:0) у учун жамоадаги охирги ўйин бўлганини тасдиқлади.

«Бу охирги ўйин бўлганига ҳали ҳам ишонгим келмаяпти. Лекин, ҳа, мен шундай қарорга келдим. Менимча, бу «Кристал Пэлас» тарихидаги жуда яхши фасл бўлди, аммо бундан кейин янги саҳифалар очилади», — дея австриялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Sports.

«Кристал Пэлас» ўз тарихида илк бор Конференциялар лигасида ғолиб чиқди. Бу лондонликлар учун клуб тарихидаги учинчи совриндир. Уларнинг барчаси 2025–2026 йиллар оралиғида, жамоани Оливер Гласнер бошқарган даврда қўлга киритилди.

Киритилди: 11:24, 29.05.2026.
Ўқилди: 285 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик