Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Коке: «Одамлар доимо Альвареснинг «Барселона»га ўтиши ҳақида гапиришади»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби сардори Коке ўз жамоадоши Хулиан Альвареснинг келажаги ҳақида ўз фикрларини билдирди. Миш-мишларга кўра, аргентиналик ҳужумчи «матрасчилар» сафини тарк этиб, «Барселона»га ўтишни истамоқда.

«Хулиан биз билан икки йилдан буён бирга ўйнамоқда, аммо у келганидан бери одамлар доимо унинг «Барселона»га ёки бошқа бирор жойга кетиши ҳақида гапиришади. Ҳозирги пайтда у «Атлетико» футболчиси бўлиб қолмоқда. Унинг шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган ва унда жуда катта товон пули белгиланган», — дея Barca Universal нашри Кокенинг сўзларини келтиради.

Аввалроқ «Атлетико» Альварес учун 150 миллион евро атрофида маблағ талаб қилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. 26 ёшли футболчига шунингдек, «Арсенал» ва «ПСЖ» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 11:43, 29.05.2026.
Ўқилди: 953 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик