Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Альварес: «Аргентинанинг мақсади чемпионлик!»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альварес 2026 йилги жаҳон чемпионатида миллий жамоа олдига қўйилган мақсад ҳақида тўхталди.

— Аргентинанинг мақсади нима?

— Аргентиналик сифатида мен доимо ҳаяжон ҳис қиламан ва ҳар доим чемпион бўлишни истайман. Бу сафар ҳам худди шундай бўлиши керак. Биз финалга чиқмоқчимиз. Бу осон бўлмаслигини биламиз; биздан катта куч талаб этилади ва натижа кичик деталларга боғлиқ бўлиши мумкин, лекин биз иложи борича яхши тайёргарлик кўрамиз ва босқичма-босқич олдинга ҳаракат қиламиз.

Ушбу жаҳон чемпионатига амалдаги чемпион сифатида ташриф буюриш — бу шунчаки ақл бовар қилмайдиган туйғу. Мен бундан фахрланаман. Албатта, биз кубокни ўзимизда сақлаб қолмоқчимиз ва мухлисларимизни яна бир бор қувончдан сакрашга мажбур қилмоқчимиз, — дея Альвареснинг сўзларини келтиради ФИФА расмий сайти.

Киритилди: 14:51, 29.05.2026.
Ўқилди: 649 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик