Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Виейра: «Арсенал» — «ПСЖ»ни мағлуб эта оладиган ягона жамоа»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Патрик Виейра ўз собиқ жамоаси Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ»ни енга олишига қатъий ишонмоқда.

«Мен доимо «Арсенал»ни Европада «Пари Сен-Жермен»ни мағлуб этишга қодир бўлган ягона жамоа деб ҳисоблаганман. «Арсенал» жуда яхши ҳимояланишни билади. Бу ҳимояланишни ёқтирадиган ва хоҳлайдиган ҳамда бу ишни узоқ вақт давомида уддалай оладиган жамоадир.

Кварацхелия-Дембеле-Дуэ ҳужум учлиги ўта тезкорлиги билан ажралиб туради, бироқ «Арсенал» — «бирга-бир» вазиятларда жуда кучли жамоа. Уларнинг ҳимоячилари чаққон ва агрессив, энг муҳими эса — «Арсенал» стандарт вазиятларни ижро этишда «ПСЖ»га кўплаб муаммолар туғдира олади», — деди Виейра L'Equipe нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 09:37, 30.05.2026.
Ўқилди: 455 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик