Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 0-1 Арсенал

Гордон Фликнинг мураббийлик салоҳиятига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг янги ҳужумчиси Энтони Гордон каталонияликлар устози Ханс-Дитер Флик ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен аввал ҳам ҳаяжонда эдим, Флик билан суҳбатлашгандан сўнг эса бу туйғу янада ортди. У жамоа билан ажойиб ишлайдиган жуда ёқимли инсон бўлиб кўринди. Унинг жуда қисқа вақт ичида «Барселона»да эришган натижалари кишини ҳайратга солади. У билан клуб катта муваффақиятларни қўлга киритди», — деди Гордон матбуот анжуманида.

Гордоннинг «Ньюкасл»дан трансфер қилингани кеча маълум бўлган эди. Инглиз вингери клуб билан беш йиллик шартнома имзолади.

Аввалроқ «қарғалар» директорлар кенгаши ва клубнинг саудиялик хўжайинлари каталонияликларнинг 70 миллион евролик кафолатланган тўлов ҳамда қўшимча бонуслар ҳақидаги таклифини қабул қилгани хабар берилганди. Трансфернинг умумий суммаси 80 миллион евродан ошади.

Киритилди: 11:18, 30.05.2026.
Ўқилди: 529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик