Энтони Гордоннинг «Барселона»га ўтишига Ханси Флик сабабчи бўлди. The Athletic нашрининг хабар беришича, инглиз футболчисининг хариди «блауграна» бош мураббийининг «махсус сўрови» бўлган.
Немис мутахассиси сентябрь ойида Чемпионлар лигаси доирасида бўлиб ўтган «Ньюкасл»га қарши ўйинда вингернинг кўрсатган ўйинидан жуда таъсирланган.
«Барселона» келишувни имкон қадар тезроқ якунлашга интилди, чунки клуб раҳбарияти бошқа рақобатчилар пайдо бўлишидан ва 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг футболчининг нархи ошиб кетишидан хавотирда эди.













