Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

ЕЧЛ. «ПСЖ» – «Арсенал» учрашувини ким бошқаради?

Баҳо:
+ | -

Бугун, 30 май куни 2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтади. Унда Франциянинг «ПСЖ» клуби Англиянинг «Арсенал» жамоаси билан баҳс олиб боради. Учрашув Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Ўйинни германиялик бош ҳакам Даниэль Зиберт бошқариб боради. Унга қанотларда Ян Зайдель ва Рафаэль Фольтин ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида Сандро Шерер тайинланди.

Мусобақанинг ярим финалида «ПСЖ» икки ўйин натижасига кўра «Бавария»ни 6:5 ҳисобида мағлуб этган бўлса, «Арсенал» «Атлетико»ни 2:1 ҳисобида таслим этди.

Таъкидлаш жоизки, «ПСЖ» амалдаги чемпион ҳисобланади. Ўтган йилги финалда парижликлар «Интер»ни 5:0 ҳисобида тор-мор этганди.

Киритилди: 12:49, 30.05.2026.
Ўқилди: 560 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик