Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

“Комо” президенти Нико Паснинг “Реал Мадрид”га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг “Комо” клуби президенти Мирван Суварсо жамоа ярим ҳимоячиси Нико Паснинг атрофидаги трансфер миш-мишларига тўхталиб ўтди. Сўнгги хабарларга кўра, Мадриднинг “Реал” клуби футболчини 9 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланишни режалаштирмоқда.

Италия клуби раҳбари мадридликларнинг ушбу бандни фаоллаштириш имконияти мавжудлигини яшириб ўтирмади.

“Нико Пас? “Реал Мадрид”нинг футболчини қайтариб олиш ҳуқуқи борлигидан ҳамма хабардор. Биз ҳаётга доим ижобий нигоҳ билан қарашга ҳаракат қиламиз. Бир неча йил олдин бундай даражадаги футболчи бизда ўйнашини тасаввур ҳам қила олмасдик. “Реал”нинг сахийлиги сабаб биз уни ўз сафимизга қўшиб олгандик. Бу барча учун фойдали келишув бўлди”, — дея таъкидлади “Комо” раиси.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли иқтидор эгаси ортда қолган мавсум якунларига кўра, А Сериянинг энг яхши ярим ҳимоячиси деб топилган эди.

Бундан ташқари, Паснинг кўрсатаётган мазмунли ўйинлари эътибордан четда қолмади ва у Аргентина терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун қайдномасидан ҳам жой олди.

Киритилди: 13:59, 30.05.2026.
Ўқилди: 1016 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик