«Манчестер Сити»нинг янги бош мураббийи Энцо Мареска ёзги трансферлар учун таркибни шакллантиришни бошлаб юборди. У «Челси»нинг 27 ёшли чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурелья билан музокаралар олиб бормоқда. Мареска илгари ушбу футболчи билан бирга ишлаган ва Кукурелья унинг янги жамоасига идеал даражада мос тушади деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар бермоқда.
«Челси» ўз футболчисини асосий рақибларидан бирига қўйиб юбориш ғоясига шубҳа билан қарамоқда. Бироқ, агар Кукурельянинг ўзи трансферни талаб қилиб туриб олса, уни жамоада олиб қолиш қийин бўлиши мумкин.
Якунланган мавсумда ҳимоячи «Челси» сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган, Transfermarkt портали эса футболчининг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.













