Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Gol.dnevnik.hr нашри хабар берди. Манбага кўра, хорватиялик футболчини Германия чемпионларидан ташқари, Испаниянинг «Барселона» ва «Реал» клублари ҳам ўз сафида кўришни истамоқда.
Ҳозирча футболчи борасида расмий таклифлар келиб тушмагани маълум қилинди. 24 ёшли ҳимоячининг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Гвардиол «Манчестер Сити» шарафини 2023 йилнинг августидан буён ҳимоя қилиб келмоқда. Якунланган мавсумда ҳимоячи Англия Премьер-лигасида 18 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ва иккита голли узатмани ёзиб қўйди.













