Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Салоҳ Арне Слот кетганидан сўнг «Ливерпуль»да қолишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Шанба куни «Ливерпуль» Арне Слот билан хайрлашганини эълон қилди. Нидерландиялик мутахассис жамоа Премьер-лигада атиги бешинчи ўринни эгаллаганидан сўнг (гарчи Чемпионлар лигасига йўлланма олган бўлса-да) клубни тарк этди.

Indykaila News хабарига кўра, Арне Слот ишдан бўшатилганидан сўнг ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»да қолишга тайёрлигини билдирган. Агар «қизиллар» раҳбарияти мисрлик футболчига шундай таклиф билан чиқса, Салоҳ клуб сафида ўйнашда давом этишга рози.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 33 ёшли футболчи «Ливерпуль» билан хайрлашгани маълум бўлганди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган, аммо томонлар бир неча ой олдин ёзда хайрлашишга келишиб олишганди. Энди Салоҳнинг тақдири борасидаги якуний қарорни «Ливерпуль» раҳбарияти — Ричард Хьюз ва Майкл Эдвардс қабул қилиши керак.

Киритилди: 20:29, 30.05.2026.
Ўқилди: 700 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик