«Арсенал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Мерсон Арне Слотнинг «Ливерпуль» бош мураббийлигидан озод этилишига ўз муносабатини билдирди.
«Мен шокдаман, айниқса Хаби Алонсонинг «Челси»га кетишидан кейин Арне Слот яна камида ярим йил қолади, деб ўйлагандим. Аммо энди у кетди ва мен буни ғалати ҳолат деб ҳисоблайман. Унинг биринчи мавсумда қилган ишлари учун унга яна бир йил имконият бериш керак эди, деб ўйлагандим. АПЛда кетма-кет икки марта чемпион бўлган жамоалар жуда кам, у эса бундан ташқари жамоани Чемпионлар лигасига ҳам олиб чиқди.
Менимча, бу бироз шафқатсиз қарор бўлди, лекин мухлислар норози эди, клуб эса уларнинг кўнглини топиши керак», — деди Мерсон.













