Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Дембеле Чемпионлар лигасидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» кетма-кет иккинчи йил Чемпионлар лигасида зафар қучди. Турнир финалида Луис Энрике жамоаси «Арсенал»дан устун келди. Парижликлар 1:1 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида лондонликлар устидан ғалаба қозонишди.

Ўйин якунлангач, «ПСЖ» ҳужумчиси Усман Дембеле ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз бу натижага кетма-кет иккинчи йил эришиш учун ушбу мавсумда жуда қаттиқ меҳнат қилдик! Мавсум оғир кечди, кўп нарсаларни бошдан ўтказишга тўғри келди, лекин биз барибир Чемпионлар лигаси ғолибимиз!» — дея Дембеленинг сўзларини келтиради The Touchline.

Август ойида «ПСЖ»ни УЕФА Суперкубоги учун баҳс кутмоқда. Ушбу соврин учун курашда Луис Энрике жамоасига «Астон Вилла» рақиблик қилади.

Киритилди: 08:02, 31.05.2026.
Ўқилди: 295 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик