Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Ямал Чемпионлар лигасининг энг яхши ўйинчилари рейтингида учинчи, Хвича эса бешинчи бўлди

Баҳо:
+ | -

Шанба куни Чемпионлар лигасининг финали бўлиб ўтди, унда «ПСЖ» пенальтилар сериясида «Арсенал»ни мағлуб этди. WhoScored машҳур статистик портали версиясига кўра, ҳал қилувчи баҳснинг энг яхши футболчиси 7,6 балл олган Дезире Дуэ деб топилди.

Мусобақанинг умумий натижаларига кўра эса, энг юқори ўртача баллга Мадриднинг «Реал» клуби аъзоси Килиан Мбаппе сазовор бўлди (8,12). У, шунингдек, 15 та гол билан тўпурарлар пойгасида ҳам ғолиб чиқди. Рейтингда иккинчи ўринни «Бавария»дан Гарри Кейн (8,08) эгаллаган бўлса, кучли учликни «Барселона»дан Ламин Ямаль (8,04) якунлаб берди.

Кучли бешликка, шунингдек, Майкл Олисе («Бавария», 7,91) ва Хвича Кварацхелия («ПСЖ», 7,77) киритилди.

Киритилди: 08:16, 31.05.2026.
Ўқилди: 654 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик