Нидерландиялик собиқ футболчи Уэсли Снейдер "Арсенал"нинг Чемпионлар лигаси финалида "ПСЖ"дан учралган омадсизлигига изоҳ берди.
Лондонликлар учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ ҳисобни очишган ва 64-дақиқага қадар олдинда боришган эди. Қолган вақт давомида гол урилмади, пенальтилар сериясида эса парижликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.
"Ҳа, "Арсенал" Премьер-лигада ғолиб чиқди, лекин ишонинг, бу жуда оғриқли мағлубият. Бу оғриқ тезда ўтиб кетмайди", – дея 2010 йилда миланнинг "Интер" клуби билан ушбу турнирда зафар қучган Снейдернинг сўзларидан иқтибос келтиради The Touchline.













