Кириш Регистрация

Мадуэке: «ПСЖ» билан ўйинда пенальти белгиланиши керак эди»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» вингери Нони Мадуэке Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ» дарвозасига белгиланмаган пенальти борасида ўз фикрларини билдирди.

Захирадан майдонга тушган англиялик футболчи ўйиннинг 102-дақиқасида Нуну Мендеш билан тўқнашувдан сўнг жарима майдончасида йиқилди, бироқ бош ҳакам бу вазиятда пенальти белгиламади.

«Бу вазиятда пенальти бўлиши мумкин эди. Айниқса, жорий Чемпионлар лигасининг олдинги ўйинларида қандай вазиятлар учун пенальти белгиланганини инобатга олсак», – дея Мадуэкенинг сўзларидан иқтибос келтиради The Touchline.

Қўшимча бўлимлардан сўнг жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди. Пенальтилар сериясида эса «ПСЖ» 4:3 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа, «Арсенал» ўз тарихида илк бор нуфузли еврокубокни қўлга киритиш имкониятини бой берди.

Киритилди: 12:28, 31.05.2026.
Ўқилди: 640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик