Кириш Регистрация

Иньиго Мартинес «Барселона» етакчиларига айланиши керак бўлган икки футболчи номини айтди

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клубида тўп тепаётган «Барселона»нинг собиқ футболчиси Иньиго Мартинес ўз интервьюсида собиқ жамоаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Тажрибали испаниялик ҳимоячи ўтган ёзда каталонияликлар сафини тарк этган бўлса-да, «кўк-анорранглилар» ҳаётини кузатишда давом этмоқда.

«Мен Педри ва Кубарсини «Барселона» кийиниш хонасида етакчи сифатида кўришни истардим. Педри ҳозирнинг ўзидаёқ катта ҳурматга эга, бироқ мен ҳимоячилар орасида ҳам шундай фигурани кўришни хоҳлайман — бундай ўйинчи мудофаани ташкил қилишни билиши керак. Менимча, Кубарси бу масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир», — дея Мартинеснинг сўзларини келтирди Barca Universal.

Якунланган мавсумда Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа Ла Лига ва Испания Суперкубогида ғолиб чиқди.

Киритилди: 05:19, 01.06.2026.
Ўқилди: 985 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик