Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Алессандро Дель Пьеро «ПСЖ» вингери Хвича Кварацхелияни 2025/2026 йилги Чемпионлар Лигаси мавсумидаги иштироки учун «Олтин тўп»ни олишга асосий даъвогар деб атади. «ПСЖ» финал учрашувида Лондоннинг «Арсенал» клубини мағлуб этиб (1:1, пенальтилар бўйича 4:3), турнир ғолибига айланди.
«Агар олдинда Жаҳон чемпионати бўлмаганида, Кварацхелия Чемпионлар Лигаси туфайли бир овоздан «Олтин тўп» соҳибига айланган бўларди. Голлар, голли узатмалар ва шунчаки майдонда борлиги билан ўйинга ҳеч ким бунчалик катта таъсир ўтказмади», — дея Дель Пьеронинг сўзларини келтиради Tuttomercatoweb.
Якунланган Чемпионлар Лигаси мавсумида Кварацхелия клуб сафида 16 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.













