"Барселона" футболчиси Ламин Ямал жароҳат олган пайтлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
18 ёшли вингер апрель ойи охирида жароҳат олганди. Жароҳати жуда жиддий эди, аммо у Испания терма жамоасининг Жаҳон чемпионати таркибига киритилган ва гуруҳ босқичи ўйинларида майдонга тушиши кутилмоқда.
"Жароҳатдан кейин мен бу мени Жаҳон чемпионатидан четлаштирмаслиги учун ич-ичимдан ибодат қидим", - деди Ямаль Barca Universal билан суҳбатда.
Бўлажак Жаҳон чемпионати Ламин Ямал учун биринчи бўлади. "Қизил Фурия" Кабо-Верде, Уругвай ва Саудия Арабистони билан бир гуруҳда ўйнайди.













