Кириш Регистрация

Линекер Чемпионлар лигаси финали ҳақида: «Футбол ғалаба қозонди»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Гари Линекер Чемпионлар лигаси финали ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Лондоннинг «Арсенал» клуби пенальтилар сериясида Франциянинг «ПСЖ» жамоасига имкониятни бой берди (3:4), асосий ва қўшимча вақт эса дуранг (1:1) билан якунланган эди.

«Мутлақо бетараф кузатувчи сифатида айтишим мумкинки, бу ҳужумкор футболнинг ҳимоявий футбол устидан қозонган ғалабаси бўлди. Турнирда яна энг кучли жамоа ғолиб чиқди, деб бемалол айта оламан. Ўйинга шахсий манфаатдорлиги йўқ мухлис сифатида қараганда, «Арсенал» айнан шундай услубда ўйнашга мажбур бўлган деб ўйлайман, акс ҳолда улар «ПСЖ»ни мағлуб эта олмасди. Аммо, шу билан бирга, футбол ғалаба қозонди деб ҳисоблайман», – деди Линекер «Rest is Football» подкастида.

«Мен турли хил ўйин услублари мавжудлигини биламан ва ҳимоявий ўйнашда ёмон нарса йўқ. Аммо футбол – бу кўнгилочар томоша. Одамлар ҳужумкор, креатив футбол ўйнайдиган ва чиройли ўйин кўрсатадиган жамоаларни кўришни хоҳлашади. Ўйлашимча, бу мавсумда шундай учта жамоа – «ПСЖ», «Бавария» ва «Барселона» эди», – дея қўшимча қилди эксперт.

Маълумот учун, «ПСЖ» ўз тарихида иккинчи марта ва иккинчи мавсум қаторасига мусобақа ғолибига айланди. «Арсенал» эса биринчи финалидан 20 йил ўтиб, иккинчи бор Чемпионлар лигаси ҳал қилувчи баҳсида мағлуб бўлди.

Киритилди: 16:24, 01.06.2026.
Ўқилди: 465 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик