Луис Энрике қўл остида «ПСЖ» бир неча кун аввал иккинчи йил кетма-кет Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди. Энди клуб испан мутахассиси билан шартномани узайтириш устида ишламоқда.
«ПСЖ» раҳбарияти яқин вақт ичида келишувга эришилишига шубҳа қилмаяпти. Музокаралар жараёни давом этмоқда, аммо томонлар ўртасидаги шартномани узайтириш шунчаки вақт масаласи экани айтилмоқда. Янги меҳнат шартномаси уч ёки тўрт йилга мўлжалланади. Бу ҳақда Sky Germany журналисти Флориан Плеттенберг хабар берди.
Луис Энрике «ПСЖ»ни 2023 йилнинг ёзида қабул қилиб олган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум охиригача амал қилади.













