Клуб президенти сайловларигача янги бош мураббий Жозе Моуринью билан шартнома имзолаш имкониятига эга бўлмаган Мадриднинг «Реал» клуби қўшимча харажатларга дучор бўлмоқда. Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.
Дастлаб Моуриньюнинг «Бенфика» билан келишувида тахминан 6 миллион евро миқдоридаги товон пули опцияси белгиланган эди. Бироқ бу сумма мавсум тугаганидан кейин 10 иш куни давомида амал қилган. Энди эса мадридликлар 9 миллион евро кўпроқ тўлашга мажбур бўлишади.
«Реал» президенти сайловлари 7 июнь куни бўлиб ўтади. Бу лавозимга икки номзод даъвогарлик қилмоқда — Cox Energy энергетика компанияси раҳбари Энрике Рикельме ва клубнинг амалдаги раҳбари Флорентино Перес.













