Кириш Регистрация

Влаховичнинг битта саволи «Ювентус» раҳбариятини ғазаблантирди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Душан Влахович янги шартнома бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланганидан сўнг «Ювентус»ни тарк этишга жуда яқин турибди.

Tuttosport нашрининг хабар беришича, келишмовчиликларнинг асосий сабабларидан бири сербиялик форварднинг молиявий талаблари бўлган. Маълум қилинишича, музокаралар пайтида футболчи нима учун жамоадоши Жонатан Дэвид билан бир хил миқдорда маош олиши кераклиги билан қизиққан ва бу савол Турин клуби раҳбариятининг қаттиқ норозилигига (ғазабига) сабаб бўлган.

Қайд этилишича, «Ювентус» Влаховичга йилига бонуслардан ташқари тахминан 6 миллион евро маош кўзда тутилган шартнома таклиф қилган, футболчининг ўзи эса бир мавсум учун 8 миллион евро олмоқчи бўлган.

Бундан олдинроқ клуб директори Жоржо Кьеллини томонлар ҳамкорликни узайтириш борасида келиша омаганини тасдиқлаган эди. Сербиялик ҳужумчи шу ёздаёқ клубни тарк этади.

Киритилди: 19:57, 04.06.2026.
Ўқилди: 887 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик