Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада - Марокаш
05/07 02:00 Парагвай - Франция

Кьеллини: «Влахович Италияни тарк этади»

Баҳо:
+ | -

Сербиялик ҳужумчи Душан Влахович Италияни тарк этади, бунга Туриннинг «Ювентус» клуби спорт директори Жорджо Кьеллинининг ишончи комил.

Унинг сўзларига кўра, бунга форварднинг молиявий талаблари сабаб бўлмоқда — Италия футболида нафақат «Юве», балки бошқа бирор-бир клуб ҳам унинг бу сўровларини қондира олмайди.

«Унинг кетаётганидан жуда хафаман. Охирги сониягача жамоада қолишидан умид қилгандим. У — жиддий инсон. Менимча, у Италиядан кетади, чунки у бу ерда тўланиши имконсиз бўлган маош таклиф қиладиган жой қидирмоқда», — дея Кьеллинининг сўзларидан иқтибос келтиради pianetamilan.it нашри.

Эслатиб ўтамиз, Душан Влахович 2022 йилдан буён Туриннинг «Ювентус» клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 22:57, 04.06.2026.
Ўқилди: 627 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик